Линклар

Ўзбекистонда 2013 йилнинг январ-март ойларида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга ўсган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, январ-март давридаги ЯИМ умумий ҳажмининг 40,5 фоизи кичик бизнес субъектлари тарафидан ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш 6,2 фоизга, асосий капиталга сармоя ётқизиш 8,5 фоизга, қурилиш ишлари 13,2 фоизга, мол айланмаси 4,1 фоизга, йўловчи ташиш 7,9 фоизга, чакана савдо 13,1 фоизга, пулли хизматлар ҳажми эса 8,2 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG