Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

Ўзбек аëлларини фаҳшга жалб қилган озарбайжонлик ушланди


Бокулик Ҳасанов Меҳмон Диловар ўғли бошчилигидаги одам савдоси гуруҳи 22 апрел куни Озарбайжон хавфсизлик кучлари ўтказган тадбир чоғида фош қилинди.


Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими матбуот хизмати вакили Озодлик билан суҳбатда бу гуруҳ ўзбекистонлик аëлларни сурункали тарзда фоҳишаликка жалб қилиб келганини айтди.

Матбуот вакилига кўра¸ гуруҳ бошлиғи 43 ёшли Меҳмон Ҳасанов тарафидан фоҳишаликка жалб қилинган бир неча ўзбек аëли унга қарши кўрсатма берган.

- Айни пайтда Ҳасанов ҳибсга олинган ва судни кутмоқда, - деди Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими матбуот хизмати вакили.

Озарбайжондаги Avropa.info нашри мамлакат Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими ўтказган тезкор амалиëт чоғида суратга олинган тасвирларни эълон қилди. Тасвирда беш нафар юпун кийинган ва ўзбекистонлик экани айтилган қизлар юзларини бекитган ҳолда тасвирланган.

Озарбайжондаги аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Тамиз дунë” жамияти тарқатган маълумотларга кўра¸ мамлакатда нефтдан келадиган даромаднинг ошиши баробарида яширин исловатхоналарга МДҲ давлатларидан аëлларни алдаб олиб келиб, фоҳишаликка жалб қилиш амалиëти кўпайган.

Жорий ва ўтган йилларда ўзбек аëлларини фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган гуруҳлар Қозоғистон ва Россияда ҳам фош қилинган эди.

Кейинги 4 йил мобайнида Ҳиндистон¸ Таиланд¸ БАА¸ Малайзия ва Туркия давлатлари полиция идоралари ўзбекистонлик фоҳишалар билан боғлиқ юзлаб ҳолатлар борасида тафтиш ўтказишган.

Малайзия полициясига кўра¸ сўнгги бир неча йил ичида 267 нафар ўзбекистонлик фоҳиша ва қўшмачи қўлга олинган.

Озодлик радиоси Ҳиндистон полицияси Деҳлида ўзбекистонлик қўшмачи аëл тарафидан бошқариб келинган фоҳишалар тармоғини фош қилганига оид маълумотни ëйинлаган эди.

Ўзбекистонлик фоҳишалар Тайланд тижорий секс бозорини ҳам эгалламоқда. National Geographic телеканали эфирга узатган лавҳадан шундай хулоса қилса бўлади. АҚШнинг энг машҳур телеканалларидан бири тайёрлаган "Ўзбек хатаси" номли лавҳада Бангкокдаги меҳмонхоналардан бирида полиция махсус бўлими томонидан фош қилинган фоҳишалар гуруҳи ҳақида гап борди.

Ўзбекистон ўз қизларини жинсий қулликдан ҳимоя қилади

Сенатор Светлана Ортиқова Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашишга қаратилган қонун муаллифларидан бири бўлиб, одам савдосининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларига етакчилик қилиб келади.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши муросасиз кураш бораётганини таъкидлар экан, Ортиқова аёлларни ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга асло қўрқмасликка чақиради.

-. Бу қизларга айтадиган гапим: Қўрқманглар! Ватан ҳимоя қилади, - дейди сенатор Ортиқова.
XS
SM
MD
LG