Линклар

logo-print
Доғистонга борган АҚШ махсус хизматлари ходимлари Бостон портлашларини содир этганликда гумон қилинган Тамерлан ва Жоҳар Царнаевларнинг ота-онаси билан иккинчи бор учрашди.

Шимолий кавказлик инсон ҳуқуқлари фаоли Хеда Саратованинг Озодлик радиосига айтишича, Зубайдат Царнаева чоршанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизматининг маҳаллий идорасида сўроққа тутилган.

Сешанба куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси америкалик терговчиларнинг Доғистонга борганини тасдиқлаган.

Сешанба куни ҳам Зубайдат ва Анзор Царнаевларнинг америкалик терговчилар томонидан сўроқ қилингани хабар қилинган эди.

Уларнинг икки ўғли - марҳум Тамерлан ва айни пайтда шифохонада қолаётган Жоҳар Царнаевлар 15 апрел куни Бостон марафонида уюштирилган портлашларни содир этганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG