Линклар

Халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Путин ҳукуматини кескин танқид қилди


Владимир Путин 2012 йилда Россия президентлигига қайтганидан буён мамлакатдаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари аҳволи оғирлашгани ҳақида иккита ҳисобот эълон қилинди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи икки йирик халқаро ташкилот — Amnesty International ва Human Rights Watch чоршанба куни эълон қилган ҳисоботларда халқаро жамоатчилик Россияда "инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганига" эътибор қаратишга чақирилган.

Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастури раҳбари Жон Далҳюсеннинг Озодликка айтишича, Путин учинчи муддат президентликка қайтганидан бери тинч намойишларнинг кескин чекланиши ва норозиларга нисбатан полициянинг куч қўллаши кўп кузатилган.

Human Rights Watch ташкилоти эса асосий эътиборни фуқаролик жамиятига таҳдид солувчи қонунлар қабул қилинишига қаратган. Бундан ташқари, хориждан грант олаётган жамғарма ва ноҳукумат ташкилотларига "чет эл агенти" сифатида қараш кучайгани ҳам қораланди.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, шу йил бошидан бери Россиядаги 200дан ортиқ ноҳукумат ташкилот устидан текширув бошланган.
XS
SM
MD
LG