Линклар

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги МИГ-31 самолёти тунгги парвоз машғулотлари чоғида ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, Қарағанда вилоятида ўтган тунда содир бўлган ҳалокат чоғида учувчи нобуд бўлган ва унинг жасади ҳалокат жойидан топилган.

Самолёт бортида бўлган штурман эса оғир жароҳат олган ва айни дамда шифохонада қолмоқда.

Расмий хабарга кўра, дастлабки текширув натижалари ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG