Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг БМТдаги элчилигидан чақириб олинди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтидаги элчилар рўйхатида БМТ қошидаги доимий вакил сифатида қайд этилган Гулнора Каримованинг номи олиб ташланди.

Вазирлик расмий сайтидаги рўйхатда Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили ўрни ҳозирча бўш қолмоқда.

Бунга эътибор қаратган Uzmetronom сайти, Гулнора Каримованинг элчилик лавозимидан қачон чақириб олингани ҳозирча номаълум қолаётганини ёзди.

Бунга қадар New York Times газетаси “Ўзбекистон лидерининг соғлиги ҳақидаги миш-мишлар ворис ҳақидаги баҳсларга туртки бўлди” номли 6 апрел кунги мақоласида Гулнора Каримова элчилик лавозимидан кетгани ҳақида хабар қилган эди.

8 апрел куни бу хабар Женева ваколатхонасидаги манбага таянган EurasiaNet нашри томонидан инкор қилинди.

Озодлик 24 апрел куни хабарга ойдинлик киритиш учун Женевадаги ваколатхонага боғланишга яна уринди, аммо ҳозирча бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Қўшимча маълумот олиш учун Озодликни кузатиб боринг.
XS
SM
MD
LG