Линклар

Украинадаги мустақил TВi канали журналистлари иш ташлади


TВi телеканалининг эгаси Константин Кагаловский ва Бош директори Наталя Катаринчук.

TВi телеканалининг эгаси Константин Кагаловский ва Бош директори Наталя Катаринчук.

Украинада журналистик суриштирувлари билан танилган тижорат телеканали - TВi журналистлари иш ташлаш акциясини бошлади.

Журналистлар телекомпания эгаси ва раҳбариятини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлардан норози бўлмоқда.

Чоршанба куни телевидение орқали аввалдан ёзиб олинган кўрсатувларгина намойиш қилинди.

YouTubeга жойланган видео мурожаатда телевидение журналисти Роман Недзелскийнинг айтишича, муҳаррирлар раҳбариятдаги ўзгаришларга асл муносабатини етказиш учун телевидение орқали эфир вақти берилишини талаб қилмоқда.

Аммо, уларнинг талаблари ҳозирча қондирилмагани айтилди.

Украинада танилган бу телеканал муқаддам ҳам ҳукумат билан зиддиятга киришган ва телевидение 375 минг АҚШ доллари миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган эди.

Ўшандан бери таҳририят бундай айбловларни сиёсий мотивга эгалигини айтиб, рад қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG