Линклар

logo-print
Россиянинг Киров шаҳар суди фаол мухолифатчи блоггер Алексей Навалнийни ҳимоя қилаётган гуруҳнинг маҳкамани кечиктириш ҳақидаги сўровини қондирмади.

Чоршанба кунги маҳкамада адвокат Сергей Кобелев ҳимоя томони учун қўшимча вақт сўрагани сабабларини судга изоҳлаб бергани, аммо сўрови қондирилмаганини айтди.

- Айбланувчига жиноий ишга оид 7 ярим минг саҳифалик хулоса билан танишиш учун атига 4 кун муддат берилган. Бу муддат бунчалик катта ишни кўриб чиқиш учун етарли эмас. Натижада, мен иш билан тўлиқ таниша олмадим ва суддан 20 майгача маҳкамани кечиктиришни сўрадим, деди Навалнийнинг адвокати.

Сўровни қондирмаган судя маҳкама эшитувларни бошлашга кўрсатма берганидан сўнг сўзлаган Алексей Навалний бу маҳкамани сиёсий мотивларга асосланганини айтиб, ўз норозилигини билдирган.

Алексей Навалний “Кировлес” ширкатининг 16 миллион рубл (510 минг АҚШ долл.- Таҳр.) миқдоридаги ёғоч маҳсулотини арзон нархда сотишга мажбурлаганлик ва ширкатга “катта миқдорда зарар келтирганликда” айбланмоқда.

Бу айбловлар ўз исботини топса, у 10 йил муддатга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG