Линклар

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари кундузи чегарани бузаётган фуқароларга нисбатан ўқотар қурол қўлламаслик ҳақида келишиб олди.

Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Тоқон Мамитов 24 апрел куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

“Авваллари қўшни давлат чегарачилари чегарабузар қирғизистонликларни ўз ҳудудларида қирғиз томонига маълум қилмасдан жавобгарликка тортар эди, бундан буён эса чегарабузар фуқаро Қирғизистонга топширилади”, деди Тоқон Мамитов.

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, ўзбек-қирғиз чегарасида уч йил мобайнида 102 та, қирғиз-тожик чегарасида эса 62 та қонунбузарлик рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG