Линклар

logo-print
Алматида портлаш уюштиришга ҳаракат қилганликда гумонланаётган Александр Павлов Испанияда қўлга олинди.

Tengrinews ахборот агентлигининг Қозоғистон Бош прокуратурасига таяниб хабар беришича, Павловни Испаниядан Астанага экстрадиция қилиш масаласи ўрганилаяпти.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ўтган йилнинг март ойида Алматида бир қатор портлашларнинг олди олингани ва бу террорчилик ҳаракатларини қувғинга учраган банкир Мухтор Аблязовнинг тансоқчиси Александр Павлов уюштирмоқчи бўлганини иддао қилган эди.

Александр Павлов 2012 йилнинг апрелида халқаро қидирувга берилган.
XS
SM
MD
LG