Линклар

Афғонистонда 24 апрел куни юз берган зилзила ва сув тошқини оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Лағмон вилояти маркази Мехтарлам шаҳри яқинида 5,7 балл кучланишдаги зилзила оқибатида, сўнгги хабарларга қараганда, 16 одам ҳалок бўлган ва юздан ортиқ одам жароҳатланган.

Балх вилоятида юз берган сув тошқини оқибатида эса камида 15 одам ҳалок бўлгани, мингдан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлгани хабар қилинди.

Афғонистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошира бошлади.
XS
SM
MD
LG