Линклар

logo-print
Ироқ пойтахти Бағдоддан 160 километр узоқликда жойлашган Сулаймон Бейк шаҳри қуролланган исёнчилар томонидан қуршаб олинди.

Хабарларда айтилишича, шаҳар сунний мусулмонлар томонидан ташкил этилган норозилик лагерига икки кун аввал қилинган ҳужум учун ўч олишни истаган қуролли исёнчилар таҳдидига учраган.

Сулаймон Бейкдаги отишмаларда ҳукумат кучларининг беш ҳарбийси ва етти исёнчи ҳалок бўлгани, 30 киши яралангани айтилмоқда.

Сейшанба куни Ҳавижа шаҳридаги сунний мусулмонлар лагерига уюштирилган ҳужум оқибатида 23 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG