Линклар

Бангладешда фабрика биносининг қулаши оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди


Бангладеш расмийлари 24 апрел куни куни тикувчилик фабрикаси биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 142 киши эканини маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, ҳалок бўлганлар сони янада кўпайиши мумкин, чунки вайроналар остидан одамларни қутқариш ишлари бошланганига кўп бўлгани йўқ.

Бангладешнинг “Daily Star” газетаси 25 апрел куни Дакка шаҳри атрофидаги фабрикалардан бирининг қулаши оқибатида мингдан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Мазкур фабрика биносида бундан беш ой аввал ёнғин чиққан ва ўшанда 112 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG