Линклар

Кировда Россия мухолифати етакчиси судланмоқда


Россия мухолифат лидерларидан бири ва коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний, Киров ш., 2013 йил 25 апрел.

Россия мухолифат лидерларидан бири ва коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний, Киров ш., 2013 йил 25 апрел.

Россиянинг Киров шаҳри, Ленин тумани судида “Кировлес” ширкати мулкини ўғирлаганликда айбланган мухолифат лидери ва коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний устидан маҳкама давом этмоқда.

Судда гувоҳ сифатида қатнашаётган Вячеслав Опалёв Навалнийга қарши кўрсатма берди.

2009 йилда “Кировлес” ширкати раҳбари бўлган Опалёвнинг таъкидлашича, ўша пайтда вилоят ҳокими маслаҳатчиси бўлган Навалнийнинг хатти-ҳаракатларидан ширкат зарар кўрган.

- Унинг фақат битта истаги бор эди, яъни, корхонани банкрот қилиш истаги бор эди, деди Опалёв.

Тергов материалларига кўра, 2009 йил май-сентябр ойларида "Навалний Опалёв ва “Вятка ўрмон ширкати” раҳбари Пётр Офицеров билан тил бириктириб 10 минг куб метр ёғочни ўғирлаган".

Натижада вилоят бюджетига 16 миллион рубл (510 минг АҚШ доллар) миқдорида зарар етган.

Чоршанба куни судда чиқиш қилган Навалний “Кировлес иши” сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб, бу коррупция бўйича текширув олиб борганига ҳукуматнинг ўч олиши эканини таъкидлади.

Киров шаҳрида Алексей Навалнийни қўллаб пикетлар ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG