Линклар

logo-print

Қозоғистон Ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари ҳибсга олинди


Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари генерал Асқар Булдешев ҳибсга олинди.

Тилга олинган қўшин қўмондони генерал Александр Сорокин журналистларга Булдешев шу ҳафтада қўлга олинганини пайшанба куни маълум қилди.

Сорокин Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси нима сабабдан ўз ўринбосарини қўлга олганини билмаслигини таъкидлаб, яқин фурсатда ундан барча айбловлар олиб ташланиб, қўйиб юборилишига умид билдирган.

Чоршанба куни Қозоғистондаги ахборот агентликлари Булдешев “ҳаво кучларига қарашли ускуналарини таъмирлаш билан боғлиқ сохтакорликларга алоқадорлик”да гумон қилиниб ҳибсга олинганини хабар қилган эди.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси январ ойида Мудофаа вазирлигининг Қуроллар бош бошқармаси раҳбари генерал Алмаз Асеновни порахўрлик билан боғлиқ айбловлар асосида қўлга олган.
XS
SM
MD
LG