Линклар

logo-print
Россия Давлат Думаси ҳукумат мулозимларининг хориж банкларида ўз ҳисобига эга бўлишини ва хориж ширкатлари акцияларини сотиб олишини таъқиқловчи қонун лойиҳасини охирги ўқишда қабул қилди.

Чоршанба куни кечқурун қабул қилинган қонун лойиҳасида назарда тутилган тақиқ марказий ҳукумат расмийлари, Марказий банк бошқарув кенгаши аъзолари, вилоятларда ҳукумат лавозимларини эгаллаган шахслар, давлатга қарашли ширкат раҳбарларига тегишли.

Ҳужжатда санаб ўтилган расмийларнинг хорижда кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқи тақиқланмаган.

Аммо улардан кўчмас мулк ва унинг қайси манбадан олинган маблағ ҳисобига сотиб олганини декларацияда кўрсатиши талаб қилинган.

Коррупцияга қарши кураш чоралари доирасида қабул қилинган мазкур ҳужжат қонун кучига кириши учун, уни Федерация Кенгаши тасдиқлаши ва Россия президенти Владимир Путин имзолаши керак.
XS
SM
MD
LG