Линклар

Россия Президенти Владимир Путиннинг фуқаролар билан бевосита мулоқоти Россиянинг “Биринчи”, "Россия 1", "Россия 24" телеканаллари, шунингдек, "Маяк", "Радио России" ва "Вести FM" радиостанциялари орқали эфирга узатилмоқда.

"Интерфакс" ахборот агентлигининг билдиришича, куннинг ярмига қадар президент номига бир миллиондан зиёд телефон қўнғироқлари бўлган ва мактублар келган.

Манбага кўра, россияликлар мамлакат раҳбарига маош, пенсия, нафақаларга оид, болалар боғчалари, турар-жой, маориф, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муаммолар бўйича саволлар билан мурожаат қилган.

Айни пайтда, Россия президенти билан бу йилги мулоқотда фуқаролар мухолифатнинг аҳволи, жумладан, Киров шаҳрида суд қилинаётган мухолифат лидерларидан бири ва коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалнийнинг тақдирига ҳам кўпроқ қизиқиш билдирган.
XS
SM
MD
LG