Линклар

“Мажбурий меҳнат туфайли соғлигимни йўқотдим”


Карманалик "Газчи Тўхтагул"нинг ҳаёти суратдаги фаррош аёлникидан оғир бўлса, оғирки, енгил эмас.

Карманалик "Газчи Тўхтагул"нинг ҳаёти суратдаги фаррош аёлникидан оғир бўлса, оғирки, енгил эмас.

Навоий вилояти Кармана туман газ таъминоти идораси назоратчиси Тўхтагул Турдиева 1,5 йил давомида дам олишсиз мажбурий меҳнатга жалб қилингани оқибатида соғлигини йўқотганидан шикоят қилди.

33 ёшли Тўхтагул Турдиеванинг Озодликка айтишича, Кармана туман газ таъминоти идораси раҳбарияти ишчиларни дам олиш кунларисиз ишлашга мажбур қилган.

Мазкур идорада 1,5 йил давомида назоратчи бўлиб ишлаётган Тўхтагулнинг иддаосига кўра, кунига 10 соатдан зиёд ишлашга мажбур бўлган вақтлари ҳам бўлган.

- Бир ярим йилдан бери мажбурий меҳнат қилдириб келди. Ҳар биримизнинг назорат қиладиган ҳудудларимиз бор. Шанба, якшанба кун кунлари ҳамда иш вақтидадан ташқари соатларда меҳнат қилдирди. Маҳаллага бориб истеъмолчилардан қарзни ундириб беришимиз керак ташкилотга. Шанба- бозор дам олишсиз ишлатилдик. Агар ишламасак, ишдан кетиш таҳдиди билан ишлатилдик. Бунинг оқибатида мен соғлигимни йўқотдим. Меҳнат қилиш имконидан бутунлай маҳрум бўлиб турибман. Шифокор кўригига борсам, ҳам руҳий, ҳам жисмоний толиққансиз деди. Чунки бизлар кўчама-кўча юрамиз. Ҳар куни 25тадан кам бўлмаган хонадонни кўришимиз керак. Қарздорлик катта бўлгани учун бизлар эртадан кечгача ишладик. Август ойида эрталаб етти яримдан иш бўлди кечқурун олтигача. Олтига ишхонага бориб ҳисоботларни топширамиз. Еттида мажлис. Кейин ҳокимиятда соат 11 гача мажлис. Эрталаб етти яримдан кечқурун 11 гача бизларни тумангаз бошлиғимиз ана шундай мажбур ишлатди, дейди назоратчи Тўхтагул Турдиева.

Унинг айтишича, ҳақиқатни талаб қилгани учун идора раҳбарияти уни шикоятчилар рўйхатига қўшиб қўйган.

- Битта назоратчимиз абонентлардан газга, деб пул олганда ишлатиб юборган. Ўша нарса ҳам ўз-ўзидан ëпилиб кетди. Кейин унинг вазифасини таниш-билишлари бор экан, юқорига кўтариб қўйдилар. Мен шикоят қилганимдан кейин кеча аризасини олдилар. Кейин камомад чиқаяптида газда. Етказиб берилган газга нисбатан истеъмол қилинган газни топиб бера олмаяпти. Газ йўқ. Жойига қўя олмаяптилар. Кейин буни аҳолидан штраф қилиб ундиртириб берасизлар, деб талаб қўйилаяпти назоратчиларга. Бўлмаса, чўнтагингдан тўлайсан, деяпти. Яна бир гап, газ ўзи етарли, лекин бошлиқлар мажлисларда “Тўлаттира олмаймиз ошиб кетса. Шунинг учун камроқ беринглар”, деганини эшитиб қоламиз, дейди суҳбатдош.

Тўхтагул бир марта якшанба куни ярим кечаси бўлган мажлисга бормагани учун ҳайфсан олгани, бироқ ҳокимликка шикоят қилгани учун ҳайфсанни бекор қилишга эришганини айтади.

Қуйида Тўхтагул Турдиева билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.



***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG