Линклар

logo-print

Мушарраф Бхутто иши бўйича ҳам айбланмоқда


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф

Покистон суди мамлакат собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушаррафни собиқ Бош вазир Беназир Бхуттога уюштирилган суиқасд иши бўйича ҳибсга олишга буйруқ берди.

Пайшанба куни Равалпинди шаҳридаги терроризм ишлари бўйича суд Мушаррафни расман қўлга олиш ва сўроқ қилиш ҳақида ҳукуматга буйруқ берди.

Прокурор Зулфиқор Чаудри жума куни бўладиган судда Мушарраф иштирок этиши шарт эканини айтди.

Бу гал Парвез Мушарраф 2007 йилда Равалпиндида сайловолди кампанияси олиб бораётган пайтда уюштирилган суиқасдда ўлган Бош вазир Бхуттонинг хавфсизлигини таъминлашга совуққонлик билан қараганликда айбланмоқда.

Исломобод шаҳридаги суд буйруғига кўра, ҳозирда Мушарраф мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганлик ва 2007 йилда юқори лавозимли суд ҳакамлари қарорини бажармаганлик айбловлари бўйича уй қамоғида сақланмоқда.

1999 йилда Мушаррафни ҳокимиятга олиб келган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг Конституцияга амал қилиш тўхтатиб қўйилган.

2007 йилда эса у Бош қонунга зид равишда Покистонда ҳарбий ҳолат эълон қилган.

Сўнгги тўрт йилда хориж мамлакатларида ихтиёрий сургундан яшаган Парвез Мушарраф май ойида ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш учун 24 март куни Покистонга қайтган эди.
XS
SM
MD
LG