Линклар

2013 йил январ-март ойларида Ўзбекистондаги автомобил саноатида ишлаб чиқариш 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 18,9 фоизга кўпайди.

Давлат статистика кўмитаси маълумотига кўра, жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йил шу даврига нисбатан 13,8 фоизга кўпайиб 46603 донани ташкил қилган.

Юк машиналари ишлаб чиқариш 4,1 мартага, махсус-жихозланган машиналар ишлаб чиқариш эса 28 фоизга ошган.

Айни пайтда, автомобиллар учун мотор ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш ҳам кўпайган.

Асака шаҳридаги GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси жорий йилнинг биринчи чорагида 45 мингдан зиёд енгил автомобил ишлаб чиқарган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 12 фоизга кўп.
XS
SM
MD
LG