Линклар

Бишкекда тиланчилик қилган ўзбекистонликлар аниқланди


Бишкек кўчаларида тиланчилик қилаётган болалар.

Бишкек кўчаларида тиланчилик қилаётган болалар.

Бишкекда тиланчилик билан шуғулланган ўзбекистонлик уч нафар фуқаро аниқланди.

25 апрел куни милиция томонидан ўтказилган рейд давомида тиланчилик қилган Ўзбекистон фуқаролари - Бишкек яқинидаги Новопокровка қишлоғида истиқомат қилувчи эркак киши ва унинг 5 яшар ўғли, Бишкекдаги қариндошлариникига уч кун аввал келган ҳомиладор аёл ва 15 яшар ўсмир экани аниқланди.

Бундан ташқари, Тожикистон фуқароси бўлган уч аёл ҳам тилначилик қилаётгани аниқланган. Улардан бири 10 яшар набирасини тиланчиликда фойдаланган ва яна бир аёл 10 ойлик гўдаги билан гадойчилик қилган.

Бишкек милицияси қўлга олинганларнинг шахси аниқланиб, уларни депортация қилиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG