Линклар

2016 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш 4,5 миллиард кубометрга кўпаяди


“Сургил” лойиҳаси 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда табиий газ қазиб олинишини 4,5 миллиард кубометрга кўпайтиради.

Бу ҳақда Тошкентда ўтган VI Халқаро сармоя-молия форумида Жанубий Кореянинг “Kogas” ширкати вице президенти Йонг Дон Чо маълум қилди.

“Kogas” ширкати 2006 йилдан бери Ўзбекистонда газ конларини қидириб топиш ва ўзлаштириш соҳасида ишлаб келади. 2016 йилда ишга туширилиши режалаштирилган Сургил кони эса бундан икки йил аввал топилган.

Расмий маълумотларга қараганда, мазкур кондаги газ заҳираси 120 миллиард кубометрни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG