Линклар

Царнаевлар Ню Йоркда ҳам портлашларни режалаштиришган


Ню Йорк мэри Майкл Блумберг.

Ню Йорк мэри Майкл Блумберг.

Ню Йорк мэри Майкл Блумберг Бостон марафони пайтида портлашларни уюштирган шахслар Ню Йоркнинг Тайм сквер мавзесида ҳам террорчилик ҳаракатларини режалаштирганини маълум қилди.

Пайшанба куни матбуот анжумани ўтказган Блумбергнинг айтишича, Бостон портлашларида гумонланиб қўлга олинган Жоҳар Царнаев тергов давомида акаси Темирлан билан Бостонда портлатилмай қолган бомбаларни Ню Йоркда портлатишни режалаштирганликларини айтиб берган.

Полициянинг хабар беришича, ака-ука Царнаевлар ихтиёрида яна бешта қўлбола бомба бўлган.

15 апрел куни Бостонда 20 мингдан ортиқ одам иштирок этган халқаро марафон пайтида бомба портлаши оқибатида уч одам ҳалок бўлган ва 260 одам яраланган эди. Портлашларда гумонланган ака-ука Царнаевларнинг каттаси Темирлан орадан икки кун ўтиб полиция томонидан қўлга олиш амалиёти чоғида отиб ўлдирилган. Жоҳар Царнаев эса 18 апрел куни қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG