Линклар

logo-print
26 апрел куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Афғонистон бўйича Истанбул жараёни” деб аталмиш гуруҳга кирган давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Жума куни вазирлар гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси,террорчиликка қарши кураш, минтақавий инфраструктурани ва савдо-сотиқни ривожлантириш, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш, фан ва маориф соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Афғонистонда хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Истанбул жараёни декларацияси 2011 йилнинг ноябрида қабул қилинган. Декларация Афғонистон, Хитой, Хиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан имзоланган.
XS
SM
MD
LG