Линклар

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга Дума депутати Владимир Жириновскийнинг расмий Душанбе шаънига айтган гаплари Москва нуқтаи назарини билдирмаслиги таъкидланган нота жўнатди.

25 апрел куни жўнатилган нотада “Жириновскийнинг фикрлари Россия позициясини англатмайди”, деб айтилади.

Жириновский Россия телеканалларидан бирида чиқиш қилиб, Душанбе Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси учун мисли кўрилмаган даражада катта миқдорда ижара ҳақи олаётгани, бунга жавоб тариқасида Россиядан барча тожик меҳнат муҳожирларини ҳайдаб чиқариш лозимлигини билдирган.

Бунга жавобан 23 апрел куни Тожикистон Россия ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси жўнатган эди.
XS
SM
MD
LG