Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:05

Урф-одатлар диктатураси


​​Урф-одатлар тўй эгаларини тўйдан кейин ҳам таъқиб этмоқда.
​​Урф-одатлар тўй эгаларини тўйдан кейин ҳам таъқиб этмоқда.

Қурултой дастурининг бугунги сонида аксар аҳоли зиммасига қўшимча юк бўлиб тушаëтган урф-одатлар муҳокамасига бағишладик.


Ëз яқинлашган сари Ўзбекистонда тўйлар мавсуми авж олмоқда. Тўй учун сценарий ëзадиган ташкилотчилар тантаналарнинг турли вариантларини ўйлаб топмоқда.

Бир икки тўйда кўрилган нарса эса бошқалар тақлид қиладиган урф-одатга айланмоқда.

Бугун Хоразмдаги тўйларда Фарғона Водийсига хос элементларни кўриш мумкин. Айни пайтда Тошкентдаги тўйларда насроний мифологияси тимсоллари бўлган қанотли фаришта кийимидаги қизалоқлар келиннинг фатасини кўтариб юришибди.

Иқтисодий аҳволи яҳши¸ бой-бадавлат одамлар ўз давлатининг юздан бирини сарфлаб ўтказган тўйга тақлид қиламан деб қарзга ботган ва бор йўғидан айрилганлар сони қанча.


Ўзбек тўйлари ўйлаб топилган одатлар билан бойимоқда.
Ўзбек тўйлари ўйлаб топилган одатлар билан бойимоқда.
Урф-одатлар эса тўй эгаларини тўйдан кейин ҳам таъқиб этмоқда.

Озодлик радиосига Андижондан қўнғироқ қилган тингловчимиз тўйдан кейин 15 кун мобайнида куëвникига юбориладиган зиëфат ҳаражати учун банкдан қарз олиб тўлай олмаëтганидан нолиди.

Суҳбатдошимиз шукр қилса бўлади, чунки Андижондан сал наридаги Ўш шаҳрида куëвникига 40 кун овқат олиб борилади.

Қизига қўшиш учун Дубайдан мебел буюртма қилган ва қарзга ботиб¸ уйини сотишга мажбур бўлган тошкентлик оила муаммоси ҳам айнан урф-одат диктатурасига бориб тақалади.

Таниқли ўзбек ëзувчиси Эркин Аъзамов Озодлик билан суҳбатда бундай урф-одатлар миллат ривожига тўсқинлик қилаëтганига эътибор қаратди.

- Бир куни таклифнома келтириб беришди. Таклифномада “наҳорги ош ўзбекларнинг миллий урф-одати”¸ дейилган. Бу нотўғри. Ҳар бир ҳолатга миллий урф-одат номини бериш нотўғри тенденция. Тарихда кўп миллатлар урф-одат дикатураси боис таназзулга юз тутгани ҳақида ҳикоялар бор¸- дейди таниқли ëзувчи.

Урф-одатлар диктатураси мавзусини Қурултой дастури муҳокамасига олиб чиқдик.

Бугун Тошкент вақти билан соат 21.30да эфирга узатиладиган дастуримиз мавзусига сиз ҳам муносабат билдиришингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:34 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG