Линклар

Москвадаги руҳий касалликлар шифохонасида чиққан ёнғинда 38 киши нобуд бўлди


Москва четидаги руҳий касалликлар шифохонасида чиққан ёнғин оқибатида 38 киши ҳалок бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, қурбонларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари бўлган, қолганлари беморлардир.

Раменский туманида жойлашган шифохонадаги ёнғин жума куни тонгда бошланган. Вазирлик тарқатган хабрномага кўра, ёнғиндан уч киши, жумладан икки бемор ва бир ҳамшира қутқариб чиқилган.

Россиянинг Инетрфакс агентлигига кўра, бунча кўп одамнинг ҳалок бўлишига беморларга ухлашларидан олдин берилган тинчлантирувчи дорилар сабаб бўлган. Айтилишича, ҳодиса рўй берган пайтда кўпчилик уйқуда бўлган ёки эсанкираб, чиқиш йўлини топа олмай қолган.

Расмийлар жума куни эрталаб воқеа жойдан 12 жасад топиб чиқилганини маълум қилган эди, лекин кейинчалик тўққиз киши жасади топилгани маълум бўлди.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, лекин полициянинг дастлабки хулосаларига кўра, ҳодисга қисқа туташув сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG