Линклар

Мушарраф Бҳутто ўлдирилиши билан боғлиқ иш бўйича ҳам уй қамоғига олинди


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф иккита иш бўйича тергов қилинмоқда.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф иккита иш бўйича тергов қилинмоқда.

Покистон суди собиқ президент Парвез Мушаррафни тўрт кунлик уй қамоғига олишни буюрди. Мушарраф 2007 йилда собиқ бош вазир Беназир Бҳутто ўлдирилишига алоқадор, деб кўрилмоқда.

Прокурор Чаудҳури Азҳар Равалпинди шаҳридаги террорчиликка қарши кураш суди Мушаррафни сўроқ қилиш учун тўрт кун муҳлат берганини маълум қилди. Суд мажлисида Мушаррафнинг ўзи ҳам қатнашди.

Собиқ президент Бҳуттони ҳимоя қилиш учун етарли чора кўрмаганликда айбланмоқда. Беназир Бҳутто 2007 йилда сайлов олди кампаниясини ўтказаётган пайтда суиқасд қурбони бўлган.

Мушарраф бошқа жиноий иш доирасида аллақачон 4 майга қадар уй қамоғига олинган. Исломободда кўрилаётган судда собиқ президент 2007 йил ноябрида мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиб, олий суд ҳакамларини ишдан четлаштиргани билан боғлиқ иш кўрилмоқда.

Мушарраф 11 майга белгиланган парламент сайловларида иштирок этиш учун ўтган ойда Покистонга қайтиб келган.
XS
SM
MD
LG