Линклар

Раҳмон президент сайлови адолатли бўлишини ваъда қилиб, мухолифатни огоҳлантирди


Имомали Раҳмон Тожикистон президенти лавозимини 21 йилдан бери эгаллаб келади.

Имомали Раҳмон Тожикистон президенти лавозимини 21 йилдан бери эгаллаб келади.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон жорий йил ноябрига белгиланган президент сайлови “адолатли ва шаффоф” бўлишини ваъда қилди ва, шу билан биргаликда, мухолифатни “хориждаги хўжаларига ишонмасликдан” огоҳлантирди.

Парламент ва тожикистонликлар олдида қилган йиллик мурожаатида Раҳмон, мухолифат ташқи кучлар ёрдамида 90-чи йиллардаги фуқаролар урушига олиб келган вазиятни такрорламаслиги лозим, дея таъкидлади.

Раҳмоннинг баёноти мухолифатдаги Тожикистон Ислом уйғониш партиясига қаратилган, деб кўрилмоқда. Мазкур партия вакиллари 1992-97 йиллардаги фуқаролар уршида Раҳмон ҳукуматига қарши курашган. Тожикистон Ислом уйғониш партияси Тожикистондаги энг йирик мухолифат ташкилотидир.

Шу ой бошида Раҳмон Брюсселга қилган ташрифи чоғида ҳам журналистлар билан мулоқоти чоғида президент сайлови адолатли бўлиши, лекин ўз номзодини илгари суриш борасида бир тўхтамга келмаганини таъкидлаган эди. Раҳмон Тожикистон президенти лавозимини 21 йилдан бери эгаллаб келади.
XS
SM
MD
LG