Линклар

Жоҳар Царнаев турма касалхонасига ўтказилди


Жоҳар Царнаев уч кишининг ўлими ва 260 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган иккита портлашни уюштирганликда айбланмоқда.

Жоҳар Царнаев уч кишининг ўлими ва 260 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган иккита портлашни уюштирганликда айбланмоқда.

Бостон марафонида бомба портлашларини амалга оширганликда гумон қилинган 19 ёшли Жоҳар Царнаев шифохонадан Массачусетс штатидаги Форт Девенс қамоқхонаси каслхонасига ўтказилди.

АҚШ Суд ижрочилари хизмати бу ҳақда жума куни маълум қилди. Полиция амалиёти пайтида жароҳат олган Жоҳар Царнаев ва унинг акаси Тамерлан 15 апрел куни марафон чизиғи олдида уч кишининг ўлими ва 260 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган иккита портлашни уюштирганликда айбланмоқда.

26 ёшли Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция билан отишма пайтида ҳалок бўлган, жароҳатланган Жоҳар эса қўлга олинган эди.

25 апрел куни Ню Йорк шаҳар мэри Майкл Блумберг Федерал тергов бюросидан олинган маълумотга таяниб, ака-ука Царнаевлар Манҳэттандаги Тайм Сквер майдонида ҳам портлашларни режалаштирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG