Линклар

Сербия парламенти Косово билан муносабатларни яхшилашга доир келишувни муҳокама қилмоқда


Сербия парламенти Европа Иттифоқи воситачилигида эришилган Сербиянинг собиқ минтақаси Косово билан муносабатларни нормаллаштиришга оид келишувни муҳокама қилмоқда.

Мазкур битим 19 апрел куни Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Хашим Тачи ўртасида эришилган.

Косово парламенти келишувни 21 апрел куни Сербия ҳукумати эса 22 апрел куни маъқуллаган эди.

Сербия парламентининг келишувни маъқуллаш масаласини жума куни кечқурун овозга қўйиши кутилмоқда.

Битимга кўра, Косово шимолидаги этник серблар Приштина ҳукуматини тан олиш эвазига мухторият ва ўз полициясига эга бўлади. Келишувни амлга тадбиқ қилиш Сербия ва Косовонинг Европа Иттифоқига интеграциялашуви учун асосий шартлардан бири, деб қўйилган.
XS
SM
MD
LG