Линклар

logo-print

"Билолбекка ёрдам берганлардан миннатдорман!"


Билолбек Бахтиёров келаси ойда 1 ёшни қаршилайди. Озодлик жамоаси унга соғлик тилайди.

Билолбек Бахтиёров келаси ойда 1 ёшни қаршилайди. Озодлик жамоаси унга соғлик тилайди.

Тошкентлик Билолбек Бахтиёров Озодлик мухлислари ёрдамида кимё терапиясининг яна бир босқичидан ўтиб олди. 11 ойлик болакайни даволаётган шифокорлар кимё терапияси ижобий натижа бераётганидан мамнун.



Москванинг Каширка болалар онкологияси марказида саратон касаллигига қарши курашаётган Билолбек Озодлик мухлислари ёрдамида кимё терапиясининг кейинги босқичидан ўтмоқда.

Билолбекнинг онаси Муниса Шамсиева 19 апрел куни 4-муолажа цикли бошланганини гапириб, моддий ва маънавий мадад берган Озодлик мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

- Ўтган бир ой ичида мана 4 кимёни бошладик. 10 кун томизилади – яна 4 кун қолди. Бошида қийналди озгина – анализлари тушиб кетди. Кеча қон топширган эди – яна кўтарилибди. Йигитчамиз шўх, юришга ҳаракат қиляпти, ўрнидан туряпти. Иштаҳаси ҳам ёмон эмас. Ёрдам бераётганларга раҳмат айтмоқчи эдим. Кўп қўнғироқлар бўлди: ким кўнглимизни олиб сўз билан ёрдам берди, ким молиявий ёрдам берди... Чет эллардан юборганлар бўлди. Шуларга ҳаммаларига раҳмат айтмоқчи эдим. Болам уларнинг дуоси, ёрдами билан соғайиб кетсин. Уларга ўхшаган котта бўлганида ёрдам берадиган инсон бўлишини тилайман, деди Озодлик билан суҳбатда Муниса Шамсиева.

Муниса Озодлик илтимоси билан Билолбекнинг терапия олдидан тушган видеотасвирини тақдим этди.



Билолбекни даволаётган врачлар 3 кимё терапияси ижобий натижа бергани ва бола организмидаги шишлар камайгани кузатилганини гапирмоқда.

Билолбекнинг онаси Муниса Шамсиеванинг миннатдорчилик хати Озодлик мухлисларига ҳам аталган.

Билолбекнинг онаси Муниса Шамсиеванинг миннатдорчилик хати Озодлик мухлисларига ҳам аталган.

Маблағнинг асосий қисмини ўтказган “Настенька” хайрия жамғармаси вакиласи Наталя Зайцева Билолбек ҳаёти учун кураш давом этаётгани ва навбатдаги терапия курсига ҳозирда маблағнинг ярмиси – 182 минг жамланганини айтади Озодлик билан суҳбатда.

- Билолбек ҳақида бир ой олдин хабар берганингизда сизларнинг радионгиздан ёрдам жуда сезиларли бўлди. Бошида кўпчилик мурожаат қилди. Ўзбекистон элчихонасига мурожаатимиз жавобсиз қолди. Биладиган одамлар у ерга мурожаат қилиш бефойда эканини айтди. Энди фақат ўзимиз кучимизга ишониш қолмоқда. Турли ижтимоий тармоқлар ёрдамида пул йиғишни давом эттиряпмиз,- дейди Билолбекка ҳомийлик қилаётган ташкилот вакиласи Наталя Зайцева.

Хайрия жамғармаси вакиллари Озодликка Билолбек Бахтиёровнинг ҳар бир муолажаси онкология марказида 350 минг рубл туришини маълум қилишди.

Озодлик май ойида бир ёшга тўладиган тошкентлик Билолбек Бахтиёровга тезроқ соғайиб кетишни тилайди.

Билолбек Бахтиёровга ёрдам қўлини чўзишни истаётганлар Москвадаги “Настенька” ёки “Голфстрим” хайрия жамғармаларига мурожаат қилишлари ёки қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишлари мумкин:

+7 915 05 88 605 Наталя Зайцева;
+7 965 377 59 73 Муниса Шамсиева.

Карта СБ - 639002389028485472
Яндекс кошелек - 41001967430981
Мeгафон - 9254528032
Киви(QIWI) - 9037747580
RBK Money - RU455393563
PayPal - golfstreamfond@yandex.ru
WebMoney - R254643446884

"Сбербанк" ёки бошқа тижорат банки орқали:

ИНН 5017998033
КПП 501701001
ОАО «СМП банк»
В рублях: 407 038 106 000 500 000 68
Корр. счет 30101 81030 00000 503 БИК 044 583 503
Получатель: БФ «Гольфстрим»
Назначение: Благотворительное пожертвование.

Банк: Приватбанк
Получатель: Мищенко Ирина Дмитриевна (волонтёр)
Номер счета : 29244825509100
Номер Карты : 4627085826937498
МФО:305299 ОКПО: 14360570
ИНН : 3156900626
Назначение платежа: Благотворительная помощь

Ўтказма БАХТИЁРОВ БИЛОЛБЕККА эканини кўрсатишни УНУТМАНГ!!!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG