Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:40

“Коррупциянинг “додаси” туғруқхоналарда”


Пойтахтдаги “Тез ёрдам” станцияларидан бирида ишлайдиган 22 яшар бу йигитни “Эркин микрофон” билан боғланишга OzodlikOnline эшиттиришининг сўнгги сонида муҳокама қилинган масала ундабди.


OzodlikOnline да “Ўзбекистонда текинга туғиш мумкинми?” деган савол атрофида баҳс юритилган, эшиттиришда соғлиқни сақлаш мутахассислари, экспертлар ва оддий тингловчилар иштирок этган эди.

Ҳозир тинглайдиганингиз суҳбатни ўша эшиттиришнинг билвосита давоми, деб қабул қилишингиз мумкин.

Исмини айтмаслигимизни сўраган фельдшер йигит соҳадаги вазиятни ичидан билгани учун, у билан ўтказилган суҳбатни тўлалигича эшиттиришга қарор қилдик.

- Ëшим 22да. Ўзим тез ëрдамда фельдшер бўлиб ишлайман.

Озодлик: Маълумотингиз?

- Ўрта махсус. Баровский номли тиббиëт коллежини битирганман. Мана биз тез ëрдамда ишлаймиз. Мана туғадиган аëллар деб бир масала бўлдию сизларда. Ўша масала бўйича айтмоқчи эдим. Мана туғадиган хотинлар дейлик. Бизларда обязанност бор, мана шу туғадиган хотинлардан бизларга заявка тушдими борамиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бизга қонун келган. Туғадиганми, гриппми, шамоллаганми, иситмаси чиқаяптими шифохонага олиб боришимиз шарт. Уйига ташлаб кетишга ҳаққимиз йўқ. Мабодо уйига ташлаб кеган тақдиримизда¸ эртасига аризани ëзиб, бўшаб кетиш керак.

Озодлик: Тез ëрдам чақирган ҳар бир одамни касалхонага олиб боришинглар шартми?

- Шарт. Мисол учун туғадиган аëл чақирдими уни шифохонага олиб боришимиз шарт. Ҳомиласи икки ойлик бўладими, уч ойлик бўладими, бошланувчи бўладими уни биз шифохонага оплиб боришимиз шарт. Бизларга шунақа қонун келган. Ҳар пятиминуткаларда ўша нарса айтилади бизларга.

Озодлик: Сиз доктор сифатида “шифохонага олиб бориш учун жиддий сабаб йўқ” деб хулоса қила олмайсизми?

- Шунақа деб уйига ташлаб кетса, эртасига ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:31 0:00
Бевосита линк

*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG