Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай исломий мезонларга тўғри келмайдиган филмлар намойишини тақиқловчи фармонни имзолади.

РИА –Новости ахборот агентлигининг хабар беришича, Афғонистон Уламолар олий кенгаши президентга мурожаат қилиб, телевидение орқали миллий урф-одатлар ва исломий меъёрларга мос келмайдиган филмлар ва кўрсатувларнинг намойиш этилаётгани ҳамда бир қатор амалдорлар спиртли ичимликлар ичаётганидан норозилик билдирган.

Ҳамид Карзай ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига исломга зид амаллар қилгани аниқланган мулозимларга қонун доирасида чора кўриш кўрсатмасини берди. Телеканллардан эса Уламолар кенгаши норозилигига учраган филмлар ва кўрсатувлар олиб ташланади. Акс ҳолда телеканаллар ёпилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG