Линклар

Афғонистонда юз берган автоҳалокат қурбонлари сони кўпайди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри яқинида жума куни содир бўлган автоҳалокатда ўлганлар сони 45 кишига етди. Дастлабки хабарларда ҳалок бўлганлар сони 30 га яқин экани айтилган эди.

Расмий маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Ўндан ортиқ одам автоҳалокат натижасида жароҳат олган.

Автоҳалокат йўловчи ташувчи автобус ёнилғи олиб кетаётган машина билан тўқнашиб кетгани оқибатида юз берган эди. Расмийлар мазкур воқеа террорчилик ҳаракати бўлиши мумкин деган тахминни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG