Линклар

logo-print

Тошкент тақиқлари Қозоғистон билан савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда


Тошкент томонидан юк ташишга қўйилган бир қатор тақиқлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

КазТАГ агентлигининг 26 апрел куни билдиришича, Ўзбекистондаги импорт сиёсати мавзусига бағишланган анжуманда қозоғистонлик экспертлар мана шундай хулосага келганлар. Агентлик маълумотида мазкур анжуман қайси мамлакатда ва шаҳарда ўтказилгани айтилмаган.

Хабарда айтилишича, қозоғистонлик экспертлар юк ташувчи ширкатларда сўров ўтказган. Сўров натижасида Ўзбекистоннинг Нукус, Кунгард ва Самарқанд темир йўл бекатлари Қозоғистондан жўнатилаётган юкларни олиб ўтиш учун ёпиқлиги маълум бўлган.

Чегарадаги Сариагиш станциясининг қўқисдан ёпилиб қолиши, Асака станциясидан Қозоғистонга юк жўнатиш ёки қабул қилиб олиш имкониятининг йўқлиги ҳам таъкидланган.

Қозоиғистон статистикасининг маълум қилишича, 2012 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 2,16 миллиард долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG