Линклар

logo-print
Boeing 787 Dreamliner учқичлари парвозлари уч ойлик танаффусдан сўнг қайта йўлга қўйилмоқда.

Шу йил бошида Японияда Dreamliner аккумуляторида нуқсонлар анқилангач, парвозлар тўхтатиб қўйилганди.

Ўтган ҳафта АҚШ фуқаролик авиацияси бошқармаси нуқсонлар бартараф этилганини эълон қилди.

Бугун эса Ethiopian Airlines ширкатининг Dreamliner учқичи Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба шаҳридан Кения пойтахти Найробига парвоз қилади.

Boeing 787 Dreamliner учқичлари парвозларининг тўхтаб қолгани Boeing ширкатига ҳафтасига 50 миллионов доллар зарар келтиргани айтилмоқда.

Boeing 787 самолёти ўзининг илк синов парвозини Сиэтлдан учиб, Токионинг Ханэда аэропортига қўнган ҳолда, 2011 йил 2 июлда муваффақиятли ўтказганди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ҳам Boeing компанияси билан Dreamliner самолётларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганди. Иккита Boeing 787 самолёти Ўзбекистонга 2016 йил охиригача етказиб берилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG