Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:52

Жанубий Корея Кэсон зонасидан ўз ходимларини олиб чиқмоқда


Жанубий Корея ўз персоналини Шимолий Кореядаги Кэсон қўшма саноат зонасидан чиқармоқда.

Бугун 11 нафар жанубий кореялик ишчи ватанига қайтиб келди. Бугун кечга яқин яна 118 ходимнинг чегарани кесиб ўтади.

Кэсонда 100дан ортиқ заводлар ва корхоналар амал қилади. Уларда 50 мингдан ортиқ шимолий кореялик ва бир неча юз нафар жанубий кореялик мутахассислар ишлайди.

Душанба кунига қадар Кэсондаги барча жанубий кореялик мутахассисларнинг Сеулга қайтишлари кутиляпти.

Шу ой бошида Шимолий Корея чегарадаги Кэсон қўшма саноат зонасига жанубий кореялик мутахассисларни киритмай қўйганди.
XS
SM
MD
LG