Линклар

logo-print
Cўнгги ОЛТИ (!) ой мобайнида Тошкент шаҳрида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш билан боғлиқ ЙИГИРМА (!) дан зиёд жиноят қайд этилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга таяниб, 8 апрел куни хабар қилган эдик.


Озодликка 26 апрел куни етиб келган маълумотга қараганда, талончилар қурбонлари рўйхати шу ой ўрталарида яна икки кишига кўпайди: Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида яна икки ёлғиз аёлнинг уйи тунаб кетилди.

Вазиятнинг таҳликали эканлигига пойтахт маҳаллаларида ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабардор бўлиб турадиган махсус гуруҳлар ташкил қилингани, коллежлар ўқувчилари ҳам бу ишларга жалб қилингани далилдирки, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга таяниб хабар берган эдик.

Тошкент милицияси тарқатган “қидирув эълонлари”да талончи ва қотилликда гумон қилинаётганларнинг фотороботлари босилган бўлиб, улар тўғрисида милицияга хабар берган шахсга 5 миллион сўм мукофот пули ваъда қилинган.



Тошкентлик бир манба Озодликка жўнатган e-mailида “Бош вазир Шавкат Мирзиёев қотилларни топганга битта “Malibu” машинаси билан Тошкентдан уй берармиш”, деб ёзди.

Тошкент шаҳар ИИБдан олинган маълумотга кўра, қотиллар ҳанузгача қўлга олингани йўқ.

Боз устига Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидаги манбага кўра, ўтган йилнинг кузидан буён уч педофил ҳам қидирилмоқда.

Хуллас, Тошкент шаҳри ва вилоятида содир бўлаётган сурункали жиноятлар пайдо қилаётган қатор саволларни Сиз тингловчи билан 29 апрел, кечки соат 21:05 да бошланадиган OzodlikOnline интерактив мулоқоти давомида муҳокама қилмоқчимиз.

Мана ўша саволларнинг баъзилари:

• Ўзбекистоннинг шахсий таркиби кўп сонли милицияси ва қудратли хавфсизлик хизмати нега талончи-қотилларни бир неча ой давомида ҳам тута олмаяпти?

• Ёки жиноятчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари ўйлаётганидек, бир эмас, бир неча гуруҳдир?

• Аҳолининг бир неча ойдан бери ваҳимада яшаётгани жиноятчи гуруҳ(лар)нинг фавқулодда маккорлиги аломатими ёки ҳуқуқ-тартибот органларининг фавқулодда заифлиги аломатими?

• Нима учун нисбатан тинч ва осойишта ҳисобланиб келган Тошкент бирдан талончи-қотиллар террори қурбони бўлмоқда?

• Балки, бундай террорнинг давом этиши, яъни жамиятда қандайдир “олабўжи” мавжуд бўлишидан айрим кучлар манфаатдордир?

• Информация учун қанчалик ёпиқ бўлмасин, пойтахтдаги вазиятни яшириш қийин. Вилоятлардаги вазият қандай?


***

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!

OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали жонли алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG