Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:18

Москвадаги исломий марказда рейдлар пайти 140 одам ҳибсга олинди


Москва полицияси жума куни Данилов туманидаги "Дар ул-Арқам" исломий марказида рейд ўтказиб, 140 одами ҳибсга олди.

Қўлга олинганлар орасида марказий осиёликлар, жумладан ўзбекистонлик мусулмонлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Россия ҳудудида экстремистик ва террорчи амаллар тайёрлаш ва содир этишда қатнашган бир қатор шахсларнинг авваллари мазкур масжидга келиб туриши анқиланганидан сўнг полиция ва махсус ҳизматлар у ерда рейд ўтказишга қарор қилган.

Ҳозирча ҳибсга олинган мусулмонларнинг тақдири номаълум. Ҳуқуқ фаоллари Бостондаги портлашлар ортидан Россияда мусулмонларга босим кучайиши эхтимоли борлигини айтишади.
XS
SM
MD
LG