Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:26

Қирғиз-тожик чегарасида зиддият юзага келди


27 куни кечга яқин Қирғизистоннинг Боткен вилоятига қарашли Оқсой қишлоғи ва Тожикистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Ворух экслави аҳолиси ўртасида жанжал чиқди. Хабарларга қараганда, жанжал ҳозирча бартараф этилмаган. Воқеа жойига ҳар икки давлат расмийлари етиб келган.

27 апрел куни кечга яқин Қирғизистон чегара хизмати раҳбари Тўқўн Мамитов Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида низо чиққани ҳақида хабар берди.

Тўқўн Мамитовнинг айтишича,тожик ва қирғиз фуқаролари ўртасида жанжал чиқишига Ворух анклави атрофида Қирғизистон томонидан қурилаётган Оқсой-Тамдик автомобил йўли сабаб бўлган.

Тожикистон томони аввалданоқ бу йўл қурилишига қарши чиққан эди. Тожикистон расмийларининг билдиришича, мазкур автомобил йўли баҳсли ҳисобланган чегара ҳудудида қурилмоқда.

- Эрталаб йўл қурилаётган ҳудудга Ворух анклавининг 30 га яқин фуқароси йиғилган ва қирғизистонликлар билан даҳанаки жанг бошлашган. Мушталашув ёки оммавий тартибсизлик бўлгани йўқ. Жанжал бошланган жойга зудликда маҳаллий ҳокимият вакиллари етиб келган. Тожик чегарачилари тожикларни тинчлантиришга муваффақ бўлган ва ўз фуқароларини қурилиш ҳудудини тарк этишга кўндиришган, -деди Тўқўн Мамитов.

Қирғиз расмийсининг айтишча, айни пайтда зиддият бартараф этилмаган.

Тожикистон томони қурилиш йўлини тўсиб қўйган. Бунга жавобан қирғизлар Ворух анклавига кириш –чиқиш йўлларини ёпган.

Қирғизистон расмийларининг айтишича, бир неча соатдан сўнг зиддиятни бартараф этиш юзасидан тожик ва қирғиз расмийларининг музокаралари бошланади.
XS
SM
MD
LG