Линклар

logo-print
Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятида самолёт қулаб тушиш оқибатида коалиция кучларининг тўрт нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

Вилоят полицияси бошлиғига кўра, самолёт ҳалокатига об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб бўлган.

Фарёб вилоятида эса жанггариларга қарши ўтказилган амалиёт чоғида, маҳаллий расмийларнинг маълум қилишларича, сўнгги уч кун ичида 70 га яқин жанггари, шу жумладан, толибларнинг маҳаллий лидери ўлдирилган.

Бу амалиётларда афғонистонлик полициячилардан уч киши ва икки аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG