Линклар

Украина: Авф комиссияси Тимошенкога оид аризани рад қилди


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина президенти ҳузуридаги Авф комиссияси собиқ бош вазир Юлия Тимошенкони авф қилишдан бош тортди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, комиссия ўз позициясини Тимошенкога нисбатан қўзғатилган барча жиноят ишларини текшириш ҳали ниҳоясига етмагани билан изоҳлаган.

Комиссия қарори фақат тавсия характерига эга эканини айтган Тимошенконинг адвокати Александр Плахотнюк якуний қарорни президент Виктор Янукович қабул қилажагини билдирди.

Собиқ бош вазир ва Украина мухолифати лидерларидан бири бўлган Юлия Тимошенко мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб, 7 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Шу йилнинг январ ойида унга қотилликни уюштирганлик бўйича ҳам айблов қўйилган.

Европа Иттифоқи, бошқа кўплаб мамлакатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Тимошенко сиёсий сабабларга кўра жиноий таъқибга учраган, деб ҳисоблайдилар.
XS
SM
MD
LG