Линклар

logo-print

Москва кимёвий қуролга оид иддаолар масаласида Дамашқ позициясини қўлламоқда


Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов.

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов.

Россия Суриядаги уруш асносида кимёвий қурол қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумот бу мамлакатга хориждан қўшин киритилиши учун баҳона бўлолмайди, деган фикрда.

Бу ҳақда шанба куни Ливан пойтахти Байрутга борган Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов билдирди.

Кеча Сурия ахборот вазири Ўмрон аз-Зоҳбий Ғарбнинг Сурия армияси томонидан исёнчиларга қарши кимёвий қурол қўлланилиши ҳақидаги тахминларини “очиқ-ошкор ёлғон”, деб атади.

Жума куни АҚШ президенти Барак Обама Сурияда кимёвий қурол қўлланилишига оид ҳар қандай ҳодиса Вашингтоннинг бу мамлакатдаги зиддиятга муносабатини тубдан ўзгартириб юбориши ҳақида баёнот берганди.

Сўнгги кунларда бундай тахминлар борлигини айтган британиялик ва америкалик расмийлар мазкур ҳодиса ҳали текширилиши лозимлигини урғулагандилар.
XS
SM
MD
LG