Линклар

logo-print
Ливия шарқидаги Бенғози шаҳрида полиция участкаси яқинида портлаш содир бўлди.

Маълумотларга кўра, портлашдан ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бинога сезиларли даражада шикаст етган.


Полициячиларнинг айтишларича, бомба бино деразаларидан бирининг тагига ўрнатилган.

Портлаш ортида ким тургани ҳозирча маълум эмас.

Одатда, полиция бу каби зўравонлик амалиётлари учун айбни диний экстремистларга юклайди.

Шу кунларда Бенғозидаги бошқа бир полиция участкасига қилинган қуролли ҳужум оқибатида бир неча маҳбус ҳибсхонадан қочиб кетган.

2011 йили Ливияда диктатор Муаммар Қаддафийга қарши исён айнан Бенғози шаҳридан бошланганди.
XS
SM
MD
LG