Линклар

logo-print
Ироқ ҳукумати Анбар вилоятида комендантлик соати жорий қилди.

Бунга суннийлар норозилик акцияси ўтказаётган вилоят маркази Рамади шаҳридаги лагер яқинида шанба куни беш аскар ўлдирилгани сабаб бўлди.

Анбар вилояти бўйича ҳарбий амалиётлар учун масъул бўлган қўмондон генерал-майор Марди Мишҳин Ал-Маҳалави норозилик акцияси ташкилотчиларига 24 соат ичида қотилларни тутиб топшириш ҳақида ултиматум қўйди.

Генерал бу талаб бажарилмаса, “кескин чоралар кўрилиши” ҳақида огоҳлантирди.

Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий ўз ҳукумати аскарлар ўлдирилганига жим қараб турмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG