Линклар

logo-print

Италияда янги ҳукумат аъзолари қасамёд қилди


Италия Бош вазири Энрико Летта.

Италия Бош вазири Энрико Летта.

Бу билан евро ҳудудидаги учинчи йирик иқтисодиётга эга бўлган Италияда икки ой давом этган сиёсий турғунликка барҳам берилди.

Энрико Летта бошчилигидаги янги ҳукуматга ишонч билдириш масаласи келаси ҳафта Италия парламентида овозга қўйилади.

Рим шаҳридаги Бош вазир қароргоҳида янги ҳукумат аъзолари қасамёд қилаётган пайтда ташқарида қуролдан ўқ узилгани эшитилди.

Италиядаги ахборот агентликлари икки нафар полиция ходими яраланганини хабар қилди.

Прокурорларга кўра, ҳужум қилганликда гумонланиб қўлга олинган 49 ёшдаги ишсиз қолган фуқаро ҳукуматдан норози бўлиб полиция ходимларига қарата ўт очган.

Леттанинг янги ҳукумати Италиядаги энг йирик марказ-сўлчи ва марказ-ўнгчи, жумладан, собиқ Бош вазир Силвио Берлускони етакчилигидаги Озод халқ партияси иштирокидаги коалициядан иборат.

Берлускони янги ҳукуматда вазир лавозимини эгалламаган. Балки партия котиби Ангелино Алфано Бош вазир ўринбосари ва Ички ишлар вазири лавозмини эгаллаган.
XS
SM
MD
LG