Линклар

logo-print
2014 йил бошида “Tungsten” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси Ўзбекистондаги Саутбой волфрам конида бойитиш мажмуасини қуриш ишларини бошлайди.

Тошкентда ўтган халқаро форумда пайшанба куни чиқиш қилган Кореянинг “Shindong” корпорацияси бош менежери Шинг Янг Ву қўшма корхона тузишга оид низомий ҳужжатлар май-июн ойида имзоланишини маълум қилди.

Вуга кўра, тўлиқ қувват билан ишга тушганда қўшма корхона йилига бир ярим минг тонна юқори бойитилган волфрам концентрати ишлаб чиқаради.

Қиймати 145 миллион доллар экани айтилаётган мазкур лойиҳа халқаро кредиторлар ва қўшма корхона эгалари маблағи ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилган.

Жанубий Кореянинг “Shindong Resources” ширкати 2011 йилда Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат кўмитаси билан волфрам ишлаб чиқаришга иқтисослашган қўшма корхона тузишга келишиб олган аммо томонлар шу пайтгача шартнома имзоламаган эди.
XS
SM
MD
LG