Линклар

Ироқ ҳукумати Араб дунёсида машхур бўлган Al-Jazeera ва яна тўққизта телеканалга берилган лицензияни бекор қилди.

Ироқ ҳукумати ўз қарорни бу телеканаллар зўравонлик ва мазҳабпарастликни тарғиб қилгани билан изоҳлаган.

Коммуникация ва ахборот воситалари комиссияси вакили Мужоҳид Абу Ал-Ҳаилга кўра, лицензияси бекор қилинган телеканаллар Ироқ ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатиши кераклигини, улар Ироқдаги воқеаларни ёрита олмаслиги ва мамлакат ҳудудида ҳаракатлана олмаслигини баён қилди.

Al-Jazeera Ироқда лицензияси бекор қилингани тўғрисида расмий мактуб олмаганини билдирди.

Сешанба куни Ироқ хавфсизлик кучлари билан сунний мазҳабидаги намойишчилар ўртасида тўқнашув рўй берганидан кейин мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда 180дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Зўравонликлар ортидан Ироқ ҳукумати 10 та телеканал лицензиясини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG