Линклар

Бангладешда қулаган 8 қаватли тикув фабрикаси биносида ёнғин чиқди. Бу эса вайроналар остида қолган кишиларни қутқариш ишларини ўта ўта мураккаблаштириб юборди.

Ўт ўчириш хизмати вакиллари маълумотига кўра, ёнғин қутқарувчилар томонидан метал кесувчи жиҳоз эҳтиётсизлик билан қўлланилгани оқибатида келиб чиққан.

Якшанба куни бу ерда вайроналар остидан яна тўрт киши қутқариб олинган.

24 апрел куни мазкур бинода содир бўлган авария Бангладеш тикув саноати тарихидаги энг мудҳиш ҳодиса экани эътироф этилмоқда. Бино қулаши оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 377 киши ҳалок бўлган, 2 500 чоғли киши қутқариб қолинган.

Якшанба куни расмийлар Ҳиндистон билан чегарада бино эгаси Муҳаммад Суҳайл Рана ҳибсга олингани ҳақида маълум қилдилар. 4 кундан буён полициядан қочиб юрган бу одамга бино қурилишида техник меъёрларнинг бузилиши ва масъулиятсизлик моддалари бўйича айбловлар қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG